11:38 / 25.06.2016
6839

Исландия аҳолиси сўнгги 20 йилда биринчи марта янги президентни сайлайди

Исландия президенти лавозимини 1996 йилдан бери илк маротаба янги сиёсатчи эгаллайди. 25 июнь куни бу мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтади. Май ойидаёқ, Музликлар мамлакатида обрўли сиёсатчи, 73-ёшли Олавур Рагнар Гримссон, олий давлат лавозими учун муносиб номзодлар пайдо бўлгани сабаб, олтинчи марта ўз номзодини илгари суришдан қайтариб олган эди. 

Сўнгги ижтимоий сўровларга кўра, тарихчи Гудни Йоханнессон сайловчилар орасида етакчилик қилмоқда. Унинг номзодини сўралганларнинг 44,6 фоизи маъқуллашган. Иккинчи ўринда тадбиркор аёл Халла Тоумасдоттир бормоқда. Уни, қўллаётганлар сони охирги ҳафтада 12,6 фоиздан 18,6 фоизгача кўтарилган. 

Булардан ташқари, мамлакатнинг собиқ бош вазири, "Моргунбладид" газетаси бош муҳаррири Давид Оддссон ҳамда ёзувчи ва атроф-муҳит ҳимоячиси бўлган аёл Андри Снайра Магнасон ҳам ўз номзодини илгари сурган. Уларга, тегишли равишда 16 ва 15,9 фоиз сайловчилари ишонч билдиришлари мумкин. Бошқа номзодлар эса, ижтимоий сўровларда 3 фоиздан кўп овоз тўплай олмаган.

 

фото:Google image

Top