21:24 / 25.06.2016
12014

Месси: “Неймар ёки Роналдиньо? Ҳозир айтаман...”

24 июнь куни Неймарнинг расмий сайти Лионель Месси билан блиц-интервью ўтказди, деб хабар бемоқда Tribuna.Uz сайти. Ушбу суҳбат аргентиналикнинг туғилган кунига атаб уюштирилган.

– Марадона ёки Месси?
– Марадона (кулади).
– Жаҳон чемпионлиги ёки “Олтин тўп”?
– Жаҳон чемпионлиги.
– Неймар ёки Роналдиньо?
– Ооо! Бу жуда қийин савол. Мен иккала футболчи билан ҳам тўп сурганимдан хурсандман. Улар фаолиятимдаги энг муҳим ҳамкорлар бўлишган. Улардан айнан бирини танлай олмайман.
– Неймар Аргентина термасида ўйнай олган бўлармиди?
– Унинг учун ҳар қайси жамоада жой топилади. Ўзи истаган ҳар қандай жамоада бемалол тўп сура олади.
Неймар доим менга фанатлик қилишини таъкидлаб келади. Бу эса тўғри юзга гапирилгани учун мени бироз ҳижолатга солади.
– Фаолиятингиздаги энг яхши гол?
– Мен доим гапираман – энг яхши гол энг чиройли гол эмас, аксинча энг муҳим гол энг яхши голдир. Мен учун энг яхши гол 2009 йил Чемпионлар Лигаси финалида “МЮ” дарвозасига бош билан киритган голимдир.

Top