00:31 / 25.06.2016
6616

Pfizer компанияси Anacor’ни сотиб олиш бўйича битимни ёпди

Pfizer фармацевтик гиганти 24 июнда Anacor Pharmaceuticals биофармацевтик компанисини тахминан 5,3 млрд долларга харид қилиш бўйича битимни ёпди, дейилмоқда Pfizer матбуот баёнотида.

Pfizer ва Anacor икки компания бирлашадиган битимни 2016 йил майида эълон қилгандилар. Шартнома шартларига кўра, Pfizer компанияси Anacor’нинг ҳар бир акциясига 99,25 доллар тўлаган.

"Энди Anacor Pfizer’нинг бир қисми ҳисобланганда, биз яллиғланиш касалликларидан азият чекувчи беморларга ёрдам бериш бўйича умумий ишимизни тезлаштира оламиз", деб айтди Pfizer президенти Альберт Бурл.

Pfizer Inc. компаниясига 1849 йилда АҚШда асос солинган. Компания айни кунда фармацевтика соҳасида дунё етакчиларидан бири ҳисобланади. Компания бош қароргоҳи Нью-Йоркда, бош тадқиқот маркази Коннектикут штатидаги Гротон шаҳрида жойлашган. Компания ходимларининг сони 116 мингдан ошади.

Anacor ҳам АҚШ компанияси бўлиб, унга 2002 йилда асос солинган. Компания терапевтик синтетик воситаларни ихтиро қилиш, яратиш ва тижоратлаштириш билан шуғулланади. Компаниянинг асосий йўналишларидан бири яллиғланишга қарши дори воситалари яратиш ҳисобланади.

Top