17:36 / 25.06.2016
4025

Швейцария-Польша. Плей-оффнинг биринчи ўйини: Чака-Левандовски баҳси

Бугун Европа чемпионатида плей-офф ўйинлари бошланади. Илк ўйинда Швейцария ҳамда Польша терма жамоалари ўзаро баҳслашишади. Ўйин "Жоффруа-Гишар" стадионида Тошкент вақти билан 18:00да бошланади. Уни англиялик Марк Клаттенбург бошқариб боради.

Швейцария А гуруҳида мезбонлар Франция терма жамоасидан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Жамоа гуруҳда иккита дуранг ва бир ғалабага эришди. Польша эса C гуруҳида Германиядан кейинги иккинчи ўринни эгаллади. Левандовски жамоаси гуруҳда иккита ўйинда ғалаба қозонди ва бир марта дуранг қайд этди.

Швейцария ҳамда Польша терма жамоалари ўйинини кўриш имконингиз бўлмаса, бизнинг сайтимизда олиб бориладиган онлайн трансляцияни кузатиб боринг.

TRIBUNA.UZ Швейцария – Польша ўйинидан онлайн трансляция

Top