15:51 / 25.06.2016
7716

Xiaomi электровелосипедини намойиш этди

Хитойнинг Xiaomi компанияси, нафақат смартфонлар ишлаб чиқарувчиси, балки кенг қамровли технологик компания эканини исботлашга уринмоқда. Яқинда ушбу корхона тақдим этган янги маҳсулоти велосипед бўлиб чиқди. 

Албатта, оддий эмас, электрли, йиғилувчи QiCycle 2999 юань (500 долларга яқин) туради ҳамда эгасига педалларни айлаштиришда ёрдам беради. Унинг батареяси қуввати 45 кмга етиб, вазни — 14,5 кгга тенг.

QiCycle тўпламида, смартфон учун махсус илова ҳам мавжуд, у ўтилган масофа, сарф этилган калория, тезлик ва шу кабиларни аниқлаш имконини беради. 
Велосипед Shimanoнинг тезликни ўзгартириш ускунаси ўрнатилган. Олд ва орқа ёритқичлар рамада жойланган. 

Сўнгги вақтларда Хитойда электровелосипедлар жуда оммалашиб кетди. Айрим шаҳарларда, улар автомобиллар сонидан ҳам кўплиги хабар қилинмоқда. Шундай экан, Xiaomi смартфонлари каби, бу бозорда ҳам жиддий рақобатга дуч келиши аниқ.

\

Top