12:34 / 27.06.2016
11720

ESPN: Америка Кубоги финалидаги мағлубиятдан кейин Аргентина терма жамоасини 7 футболчи тарк этади

Яна 4 нафар футболчи Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга чоғланган.

ESPN хабарига кўра, Америка Кубоги финалидаги мағлубиятдан кейин Гонсало Игуаин, Эсекиэль Лавесси ва Лукас Биглия ҳам Аргентина терма жамоасини тарк этмоқчи.

Бундан ташқари, уларга Анхель Ди Мария ҳам эргашиши мумкин.

Бундан олдин Лионель Месси Аргентина терма жамоасидан кетишини эълон қилди.

Кўп ўтмай Ҳавьер Маскерано ва Серхио Агуэро ҳам унга эргашиб, терма жамоани тарк этиши ҳақида хабарлар берилди.

Top