10:43 / 27.06.2016
10082

Brexit’дан сўнг Британиянинг фунти ва евро пасайишда давом этмоқда

Буюк Британиянинг референдум натижаларига кўра, Европа Иттифоқидан чиқиш (Brexit) қарори сабаб Европанинг асосий валюталари босим  остида қолишида давом этмоқда. Буни савдо маълумотлари тасдиқлаб турибди.

Тошкент вақти билан 09:29 да фунт стерлинг курси долларга нисбатан ўтган савдоларда қайд этилган 1,3676 доллар кўрсаткичдан 1,3391 АҚШ долларигача пасайган. Евронинг долларга нисбатан курси эса, 1,1116 доллардан 1,1020 долларгача пасайган. Долларнинг иенга нисбатан курси аввалги 102,19 иендан 101,65 иенгача пасайган. Доллар индекси (доллар курсининг АҚШ билан савдо ҳамкорлари бўлган олти давлат корзинкасига нисбати) 0,23 фоизга ошиб, 96,13 пунктга етган.

Таҳлилчиларнинг маълум қилишича, айни дамда бозор Евроиттифоқнинг бошқа мамлакатларини яқиндан кузатиб бормоқда. Чунки Brexit домино ҳолатини, яъни ЕИдаги бошқа давлатларни блокдан чиқиб кетишига сабабчи бўлиши мумкин.

"Фунтга келадиган бўлсак, у янги минимумни қайд этиши мумкин. Англия банки Brexit туфайли иқтисодни ушлаб туриш мақсадида фоиз ставкаларини пасайтириши мумкин", — деди IG Securities’нинг бозор таҳлилчиси Юниси Исикава.

Top