01:30 / 27.06.2016
5456

Гари Линекер: «Германия бўлиш зерикарли, ҳамиша ғалаба қилаверасан»

Англиялик собиқ футболчи, айни вақтда спорт шарҳловчиси сифатида фаолият кўрсатаётган Гари Линекер Германия терма жамоасининг Европа чемпионатидаги ғалабали ўйинлари борасида фикр билдириб ўтди.

«Германия ютмоқда. Бу худди "сув ҳўл бўлади" дегани каби.

Германия бўлиш зерикарли, ҳамиша ғалаба қилаверасан», – дея ёзган Линекер ўз твиттерига.

Германия терма жамоаси Евро-2016 нимчорак финалида Словакия устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнирнинг чорак финалига чиқди.

Линекернинг Германия футболи ҳақидаги ўтган асрда айтилган қуйидаги ибораси машҳур: «Футбол - майдонда 22 киши ўйнайдиган спорт тури, якунда ҳамиша Германия ғалаба қозонади».

Манба: Tribuna.uz

Top