13:54 / 27.06.2016
8398

Туркманистон Афғонистонга электр энергияси экспортини 2 мартага оширди

2016 йил 24 июнидан бошлаб, Туркманистон Афғонистонга экспорт қилаётган электр энергияси ҳажмини икки бараварга оширди. Бугунги кунда, Сарҳадобод -Ҳирот-Турғунди йўналиши бўйича 400 млн кВт/соат электр энергияси етказиб берилмоқда, деб хабар қилмоқда TDH агентлиги.

Сўнгги йилларда мамлакатнинг электр энергетика соҳасида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Янги электр станциялар барпо этилиб, мавжудлари замон талаблари асосида капитал таъмирланаяпти. Мамлакатда бир йилда 5178,6 мегаВатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Яқинда, Марв вилоятида яна бир 1574 мегаВатт/соат энергия ишлаб чиқувчи буғ-газ станцияси қурлиш бошланган. У ишга туширилгач, Туркманистонда бир йилда 7006,6 мегаВатт электр ишлаб чиқарилади. 

Яна битта газтурбинали электростанциясини Япониянинг «Sumitomo Corporation» компанияси барпо этаяпти. У 432 мегаВатт электр ишлаб чиқариш қувватига эга. 

Умуман, жорий йилнинг 5 ойи давомида 9 миллиард 292 миллион 719 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқилган. Шундан 1 млрд 535 млн 824 минг кВт/соати экспорт қилинган. Бу 108,5 фоизлик ўсишни англатади. «2011-2030 йилларда Туркманистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури»га мувофиқ, мамлакатда электр ишлаб чиқариш ҳажми йилига 25,5 миллиард кВт/соатга етказилади, унинг 11 млрди экспортга йўналтирилади. 
 

фото:kapital.kz

 

Top