11:48 / 28.06.2016
3290

БМТ: Жаҳонда гуманитар ёрдамга муҳтож инсонлар сони 130 миллионга етди

Сайёрада яшовчи гуманитар ёрдамга муҳтож аҳоли сони рекорд даржага – 130 млн нафарга етди. БМТ жорий йилда дунё мамлакатларига уларнинг 95,4 млн нафарини қўллаб-қувватлаш мақсадида 16 млрд доллар маблағ ажратишни сўради. Бу ҳақда гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилган.

Бошқарма маълумотига кўра, ўтган йили донор мамлакатлар гуманитар ёрдамга муҳтож одамларга 19,7 млрд доллар ҳисобида маблағ ажратган бўлса, эндиликда ушбу миқдор 21,6 млрд долларга ошган. Айни дамда ажратилиши керак бўлган сумманинг фақатгина 5,5 млрд миқдоридагиси келиб тушган.

Бундан ташқари, Ироқ, Сурия, Марказий Африка Республикаси ва Жанубий Суданда кетаётган урушлар сабаб гуманитар ёрдамлар ярим йўлда йўқ қилинмоқда.

Бугунги кунда бошқарма бор эътиборини Камерун, Нигер, Нигерия ва Чад давлатларидаги ёрдамга муҳтож аҳолига қаратган. Чунки бу давлатлар ҳудудида “Боко Ҳарам” террорчилик ташкилоти ўз жиноий ишларини амалга оширмоқда.

Top