12:53 / 28.06.2016
10407

Ёнғин сабаб Megaplanet савдо-кўнгилочар маркази бир кунга ёпилди

28 июнь куни Тошкентда жойлашган Mega Planet савдо-кўнгилочар марказида ёнғин чиқди.

Марказ ходимларининг "Газета.uz"га хабар қилишича, тўртинчи қаватдаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирининг ошхонасида ёнғин келиб чиққан.
Кўрилган тезкор чоралар шарофати билан ёнғин зудликда бартараф этилган, ҳеч ким жабрланмаган.

Содир бўлган ҳодиса муносабати билан мажмуа ташриф буюрувчилар учун бир кунга бекитилиб, тозалик куни ўтказилиши ҳақидаги эълон осиб қўйилди. Ходимлар юқори қаватдаги ёнғин ва уни ўчиришдан қолган асоратларни тозаламоқда.

Фото: Газета.uz

Top