22:09 / 28.06.2016
4330

Google конструктор ёрдамида болаларни дастурлашга ўргатмоқчи

Google компанияси дастурлаш асосларини ўрганишга ёрдам берувчи Project Bloks конструкторининг прототипини тақдим этди. Бу ҳақида Google дастурчиларнинг блогида хабар берилди.

Тўплам бир неча бўлаклардан ташкил топган — бош плата, асосий модуль ва шайбалар. Ушбу бўлаклар "дастурнинг" маълум бир ҳаракатларини киритишда ёрдам беради. Дастурчилар ўз лойиҳаларини кодларни материал блоклар ёрдамида киритувчи дастурлаш тили деб ҳисоблашмоқда.

Google вакилининг фикрига кўра, Project Blocks ёрдамида болалар ўқиш ва ёзишдан олдин дастурларни яратишга ўрганиб олишади. Лойиҳанинг ғояси бир неча тадқиқотлар натижаларига асосланди. Уларга кўра, болалар ўйин давомида қўл моторикаларини ва тактиль ҳиссиётлардан фойдаланиб, ахборотни яхшироқ қабул қилишади.

Ҳозирги кунда Project Blocks ривожлантириш босқичида. Google лойиҳани оммавий бозорга қачон чиқариши ҳақида хабар бермади.

Top