22:56 / 28.06.2016
9906

Интернетда америкаликлар эсминеци россияликлар кемасига яқинлашгани тасвирланган видео пайдо бўлди

RT телеканали америкаликларнинг Gravely номли эсминеци Россияликларнинг "Ярослав Мудрый" номли кемасига яқинлашиб келгани тасвирланган видеони намойиш қилди.

Эсминец "Ярослав Мудрый" йўлига деярли кўндаланг чиқиб келган.

Gravely россияликлар кемасининг чап бортидан тахминан 60-70 м масофада ҳаракатланган.

Россия Мудофаа вазирлиги 17 июнь куни америкаликлар эсминеци икки томонлама келишув ва халқаро қоидаларни бузган ҳолда Россия кемасига хавфли даражада яқинлашгани ҳақида маълумот берганди. 

Top