12:50 / 28.06.2016
4799

Неймарнинг отаси «ПСЖ»га ўғли «Барселона»ни тарк этмаслигини айтди

«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га ўтмайди. Бу ҳақда футболчининг отаси парижликлар жамоасига маълум қилди

Неймар да Сильванинг маълум қилишича, футболчи Каталония клубини тарк этмоқчи эмас.

Манба хабарига кўра, Неймар ушбу ҳафтанинг ўзида клуб билан шартномани 2022 йилгача узайтариши мумкин. Унинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади.

Аввалроқ Неймарнинг отаси ўғлининг «Реал»га ўтиш имкониятини нолга тенглаштирганди.

Top