18:56 / 29.06.2016
41109

Халқ банки: изчил ислоҳотлар сари...

Акциядорлик тижорат Халқ банки юртимизнинг барча худудларида турли хил банк хизматларини кўрсатиб келаётган республикамиздаги энг йирик, универсал банклардан биридир.

Шу боис Халқ банки ҳам аҳолига қулай бўлган чакана банк хизматларини кўрсатишда давом этиб, тижорат банклари орасида чакана хизматлар соҳасидаги етакчилик мавқеини сақлаб қолиш мақсадида барча имкониятлардан самарали фойдаланиб келмоқда.

Айниқса, мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида Халқ банкида Марказий банкнинг «Мунис» дастурий мажмуасидан тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилган.
Клиринг тизимининг мақсади электрон тўлов ҳужжатлари ва электрон тўлов бўйича хабарларни ишончли, хавфсиз, самарали равишда реал вақт режимида алмашиш ва тўловларни амалга ошириш жараёнида молиявий хавф-хатарларни бартараф этилишини таъминлашдан иборат.

Бу эса ўз навбатида, аҳоли тўловларининг хизмат кўрсатувчи ташкилотлардаги шахсий ҳисобварақларига тўғридан-тўғри тушишига ҳамда аҳолининг банк тизимига бўлган ишончининг ортишига хизмат қилмоқда.

2015 йилда аҳоли омонатларини банкка жалб қилиш бўйича ўтказилган танлов якунларига кўра, Жиззах вилояти амалиёт бўлимининг “Халқобод” минибанки “Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши минибанки” номинациясида иккинчи ўринни, Сурхондарё вилояти Олтинсой филиалининг 1-сонли жамғарма кассаси "Қишлоқ жойларда энг яхши жамғарма махсус касса" номинациясида учинчи ўринни эгаллади.

Пластик карточкалар — яқин кўмакчи
Дарҳақиқат, бугунги кунда кундалик турмушимизни пластик карточкаларсиз тасаввур қилишимиз қийин. Улардан харид чоғида, маиший сервис хизматларида, айниқса, коммунал тўловларда кенг фойдаланамиз. Давлатимиз томонидан олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсат натижаси ўлароқ банк ўзининг 197 та филиаллари томонидан нафақахўрларга ўз вақтида кам таъминланган, ёшга доир пенсия нафақаларини мунтазам тарқатилиб берилиши билан ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Шунингдек, Халк банкида Пенсия жамғармаси мутахассислари билан ҳамкорликда пенсия олувчиларнииг пластик карта ҳисоб рақамларига маблағларни автоматик тарзда ўтказиш ҳамда Пенсия жамғармаси ва банк ўртасида электрон маълумотлар алмашинувининг йўлга қўйиш мақсадида янги дастурий модул ишлаб чиқилди. 

Банк мижозларининг вақтини тежаган ҳолда, банк филиалига мурожаат қилмасдан маблағларни жойлардаги мини-банклар ва шохобчаларда юклаш, савдо ташкилотларига эса, терминаллар орқали ўтказилган савдо тушумларини инкассация қилиш имкониятини яратиш мақсадида банк филиалларида 1300 дан ортиқ ридерлар, 78 дона инфокиоск ва 21 дона банкомат ўрнатилган бўлиб, бу орқали мижозларга намунали хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Пул ўтказмалари тизимлари
Ҳозирги кунда акциядорлик тижорат Халк банки томонидан “Золотая корона”, “Вестерн Юнион”, “Контакт” ва “Юнистрим” халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали аҳолига самарали хизматлар кўрсатилиб келинмокда. Республика бўйича 174 та халқаро пул ўтказмалари шоҳобчалари фаолият юритмоқда.

Халк банки тизимида авваллари ушбу хизмат фақат шаҳар марказларида амалга оширилган бўлса, ҳозирги кунда мамлакатимизнинг барча туманларида йўлга қўйилган. Ҳатто банк томонидан юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам шохобчалар ташкил этилиб, уларнинг сони тез суръатларда ошиб бормоқда. Ушбу шохобчаларда малакали ходимларнинг фаолият юритиши аҳолига кўплаб қулайликлар яратмоқда. 

Омонатлар “Эл ардоғи”да
Бугунги кунда АТ “Халк банки” томондан аҳоли бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб қилиш мақсадида жозибадор 23 турдаги омонатлар таклиф этиб келинмокда. Жумладан, “Коммунал люкс” муддатли омонати ушбу омонатга маблағлар нақд ва накд пулсиз шаклда қабул қилинади ҳамда омонатчиларнинг банкдаги мавжуд омонат маблағлари ушбу омонатга қайта расмийлаштирилиши мумкин.

“Эл ардоғида” муддатли омонати ушбу омонат турига пул маблағлари фуқаролардан фақат нақд пул шаклида қабул қилинади. Фоизлар кунлик ҳисобланади. Омонатчининг топшириғига муфовиқ ҳисобланган фоизлар ҳар ойда олиниши ёки тўловларга ўтказилиши мумкин. Омонат муддати келганда омонатчи томонидан олинмаганда яна шу муддатга бир марта автоматик равишда узайтирилади.
“Омадли даромад” ютуқли-жамғарма омонати ушбу омонат турига пул маблағлари фуқаролардан нақд пул ёки нақд пулсиз шаклларда қабул қилинади. Шунингдек, омонатга бадал маблағларни омонатчи томонидан киритиш мумкин.

“Муддатли” хорижий валюта омонатига маблағлар AҚШ долларида нақд пул шаклида қабул қилинади. Омонатга ҳисобланган фоиз даромадлари омонат муддати тугаганидан cўнг тўлаб берилади.
Дарҳақиқат, тезкор, қулай ҳамда кафолатли хизмат – банклар фаолиятидаги энг устувор мезондир. Акциядорлик тижорат Халқ банки ходимлари эса ана шу мезон талабларини тўлиқ бажариш йўлида шаҳдам одимламоқдалар. 

Банк ахборот хизмати

Top