18:25 / 29.06.2016
6649

Путин: “Туркия ўз ҳудудидаги русларнинг хавфсизлигини таъминлашга ишонтирди”

Туркия ўз ҳудудидаги русларнинг хавфсизлигини таъминлашга ишонч билдирди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин РФ ҳукумати билан учрашув пайтида айтиб ўтди.

"Туркия президенти турк раҳбарияти мамлакат ҳудудидаги Россия фуқаролари хавфсизлигини таъминлашига мени ишонтирди ", — деди Путин.

Маълумот учун: Истанбулда жойлашган халқаро аэропортда учта портлаш содир этилди. Натижада 41 киши ҳалок бўлиб, 239 киши жароҳатланди.

Top