19:50 / 29.06.2016
7319

Самарқандда “Солиқ билимдонлари” кўрик-танловининг мамлакат босқичи ўтказилди

Самарқандда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Солиқ билимдонлари” кўрик-танловининг мамлакат босқичи ўтказилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Танловда ўқувчи-ёшлар тўрт шарт асосида ўз билимини синовдан ўтказди. Билимдон жамоаларнинг чиқиши солиқ соҳаси ходимлари ҳамда малакали мутахассислардан иборат ҳайъат томонидан баҳолаб борилди.

Тошкент солиқ коллежининг “Замонавий солиқчилар” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Фарғона солиқ коллежининг “Солиқчилар” жамоасига, учинчи ўрин Самарқанд вилоятидаги Оқдарё мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Учқун” жамоасига насиб этди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг Самарқанд шаҳридаги тарихий обида ва диққатга сазовор масканлар, таълим муассасалари, спорт иншоотларига саёҳати уюштирилди.

Top