00:02 / 30.06.2016
6927

Ҳаво шарларини ёриб ташлаган терьер кучуги Гиннес рекордлари китобига киритилди

Жек-рассел-терьер зотига мансуб бўлган Твинки лақабли итнинг шарларни ёраётган тасвири акс эттирилган ролик  19 миллион марта томоша қилинган. Видеоёзув 27 июнь куни Гиннес рекордлари китобининг фейсбукдаги саҳифасига жойланган. 40 мингдан ортиқ фойдаланувчилар роликга ўзи изоҳларини қолдиришган.  

Твинки Калифорнияда (АҚШ) яшайди. У 39,08 сонияда 100та шарни ёришга муваффақ бўлди ва янги рекорд ўрнатди. Бундан аввалги рекорд  2015 йилда Britain's Got Talent шоусида  41,67 сонияда ўрнатилган.  

Guinness World Records сайти хабар беришича, Твинки шарларни ёришга бўлган катта иштиёқни онаси Анастасиядан мерос қилиб олган. Анастасия ҳам икки маротаба аналогик рекордни қайд этган эди.

Top