01:28 / 30.06.2016
5798

Бельгия терма жамоаси мураббийи: "Бэйлга алоҳида ўйинчи бириктириб қўймайман, улар ортидан жамоавий тарзда кузатамиз"

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марк Вильмотс Евро-2016 чоракфинали бўйича рақиби Уэльсни жуда яхши билишини айтди.

"Уэльсни яхши биламиз. Бу жамоа жуда ўсди, унинг таркибида икки нафар юқори даражадаги ўйинчи: Рэмзи ва Бэйл бор.

Саралаш босқичида биз индивидуал хато туфайли мағлубиятга учрагандик. Бироқ, бошқа томондан, бизда ўйинда кўплаб имкониятлар бўлганди.

Бэйл эркин рассом ролини ўйнайди, у исталган жойда – қанотлар ва ҳужум марказида пайдо бўлади. Бироқ мен унга алоҳида ўйинчи бириктириб қўймайман, улар ортидан жамоавий тарзда кузатамиз", деб айтди Вильмотс.

Манба: Tribuna.Uz

Top