Light | 12:13 / 30.06.2016
26415
2 дақиқада ўқилади

Болани ўзи ёқтирмаган уй ишларини бажаришга мажбурлаган ота тармоқ фойдаланувчилари эътиборига сазовор бўлди

Янги Зеландия фуқароси Жордан Уотсон кичик болани уй ишларига қандай жалб қилиш мумкинлиги тўғрисида видеоинструкцияни тасвирга олди. Ҳазил тариқасида олинган ролик Facebook'да икки кун ичида 5,5 миллион одам томонидан томоша қилинди.

Видеода болакай отасининг буйруғи асосида идиш ювади, гиламни чангютгич билан тозалайди, столдаги чангни ҳамда  дераза ойналарини артади, кийимларни ювади, сўнг уларни осиб чиқади, уй ташқарисидаги тўкилган баргларни йиғади, чиқиндини ташлаб келади.

Уотсон мунтазам равишда ота-оналарга болалар билан муомала қилишни ўргатади. У ўз маслаҳатларини видеотасвирга олиб, YouTube'нинг How to Dad канали ҳамда Facebook'даги шу номли саҳифага жойлаштиради.

У ўз фолловерларига болани ошхона раковинасида қандай чўмилтиришни ва отасига ичимлик келтиришга мажбурлашни ўргатди. 

Тажрибачи отанинг видеолари YouTube каналидан кўра Facebook'да кўп кўрилмоқда. Баъзи роликлар миллион мартадан ортиқ томоша қилинган, бироқ бу сафаргиси энг кўп танилган видеоролик бўлди. 
 

 

Мавзуга оид