13:23 / 30.06.2016
6422

Чегарани бузган ҳолда Тожикистон Республикасига ўтмоқчи бўлган аёл ушланди

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз чегараларида трансмиллий жиноятчилик, наркобизнес, контрабанда, ноқонуний қурол-яроғ савдоси ва бошқа турли кўринишлардаги қонунбузарликлар йўлига ишончли тўсиқ қўйилди. Бироқ шунга қарамай, фуқаролар томонидан амалдаги қонун талабларини менсимай чегараларимизни бузиб ўтишга бўлаётган хатти-ҳаракатлар ҳамон учраб турибди. 

Олмалиқлик Мунира Зияева (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўтган йилнинг июнь ойида вояга етмаган укаси Ботир Зияевни олиб, Бекобод тумани ҳудудига келади ва айланма йўллар орқали чегарадан қўшни Тожикистон Республикасига ўтаётган вақтда ҳарбий хизматчилар томонидан ушланди. Суд М.Зияеванинг қилмишига яраша жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди.

Top