23:26 / 30.06.2016
8748

Истанбулда ўзини портлатганлардан бирининг уйидан Доғистон пропискаси бор паспорт топилди

Туркия махсус хизматлари 29 июнга ўтар кечаси Истанбулдаги Отатурк аэропортида ўзини портлатганлардан бирининг шахсини аниқлади. Бу ҳақда Би-би-си хабар тарқатган.

Маълум бўлишича, террорчилардан бирининг Истанбулдаги уйидан топилган паспортга кўра, у доғистонлик.

Қайд этилишича, ушбу шахс бир ой муқаддам Туркияга келганди.

Бундан олдинроқ, теракт ижрочилари орасида Россия фуқароси борлиги ҳақида хабар қилинди.

Top