18:15 / 01.07.2016
12168

Чавушўғли Россия билан муносабатлар тикланишида Назарбоев ва Алиев хизматини эътироф этди

Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Чавушўғли, Россия-Туркия муносабатлари яхшиланишида Қозоғистон ҳамда Озарбайжон президентларининг воситачилигини эътироф этди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».

Унинг сўзларига кўра, бунда Туркиянинг Россия ва Исроил билан муносабатларини тиклаши ўзаро боғлиқ жараён маҳсули эмас. Шунга биноан, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Анқара ва Москва ўртасида воситачи бўлгани йўқ. 

«Бош вазир Нетаньяхунинг бунга алоқаси йўқ. Қозоғистон ва Озарбайжон давлат раҳбарлари воситачилик қилишди. Бироқ, биз барча қўшниларимиз: Исроил ва Россия билан ҳам яхши муносабатда бўлишни хоҳлаймиз», — деб қайд этган Чавушўғли. 

Top