15:59 / 01.07.2016
3526

Кремлда Туркия билан "интенсив алоқалар ойлиги" прогноз қилинмоқда

Москва ва Анқара иқтисодий муносабатларининг қайта тикланиши ҳақидаги қарордан кейин Кремлда Туркия билан интенсив алоқалар ойлиги прогноз қилинмоқда. Бу ҳақида РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга хабар қилди. 

"Президент 30 июнь куни имзолаган фармонга мувофиқ, ҳукуматга турк ҳамкасблар билан президентнинг аввалги фармонига биноан киритилган чеклов чора-тадбирларини бекор қилиш жараёнини муҳокама қилиш учун алоқаларни йўлга қўйишни бошлаш вазифаси топширилган. Шу боис олдинда интенсив алоқалар ойлиги бўлиши кутилмоқда", - деди у. 

Песковнинг таъкидлашича, Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған учрашуви сентябрь ойида Пекинда ўтказиладиган "Катта йигирматалик" саммитигача бўлиб ўтиши мумкин. Учрашув қаерда бўлиб ўтишига аниқлик киритилмади. 
 

Top