17:06 / 01.07.2016
13267

Тожикистон мулозимлари кам таъминланган оилаларга эҳсон қилишлари белгилаб қўйилди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг қизи, президент аппарати ижрочи раҳбари бўлган Озода Раҳмон мулозимларга муборак Рамазон ойи тугаётгани муносабати билан мулозимларга садақа ва эҳсон қилиш мажбуриятини юклади, деб хабар қилмоқда "ТажикТА".

"Тожик мулозимлари, муборак Рамазон ойи тугаши муносабати билан кам таъминланган оилалар, етим-есирлар, ёлғиз ва кекса кишиларига хайр-эҳсон қилишлари бўйича расмий кўрсатма олишди", — дея Озода Раҳмон имзоси туширилган хабардан иқтибос келтиради агентлик. 

Шу пайтга қадар, Тожикистонда давлат мулозимларига эҳсон қилиш бўйича расман мажбурият юкланмаган эди. 

Умуман, Ислом динида ҳар бир мусулмон Рамазон ойида, Ийд ал Фитр (Рамазон ҳайити) намози адо этилгунича, Фитр садақаси бериши шартдир. Ўзбекистонда оила аъзоларининг ҳар бир жон бошига (ҳомиладор аёлнинг ҳомиласи ҳам ҳисобга киради) 2 кг буғдой нархида фитр садақаси бериш билан адо этилади. 

Мисол учун, оилада 3 киши: ота-она ва бир фарзанд бўлса ва бозорда ўртача буғдой нархи 2 минг сўмни ташкил этса, 3 кишига 2 кгдан буғдой нархи 12 минг сўмни ташкил этади. Мана шу пул фитр садақаси сифатида кам таъминланган кишиларга топширилади. Буғдой нархи ҳар бир ҳудуддаги қийматга асосан олинади. 

Top