14:06 / 02.07.2016
6587

Афғонистон шарқида қўпорувчилик амалга оширилди: қурбонлар бор

Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилоятида ҳудкуш-террорчининг ўзини портлатиб юбориши камида 2 кишининг ҳаётига зомин бўлган, 17 нафар инсон жароҳатланган. Бу ҳақда, TOLO News телеканали маҳаллий ҳукумат вакилларига таянган ҳолда хабар қилмоқда. 

Вилоят губернатори вакили Атоуллоҳ Хогианийнинг сўзларига кўра, теракт Жалолобод шаҳрида, маҳаллий фаоллардан бири Ҳаётуллоҳнинг уйи ёнида содир этилган. У, исёнчилар ва жангариларга қарши чиқиши билан танилган эди.

Ҳаётуллоҳнинг ўзига зиён етмаган, аммо ҳалок бўлганлар тинч аҳоли вакиллари бўлишган. 

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Top