YouTube’да Apple компанияси АҚШнинг Калифорния штатида янги штаб қураётгани ҳақидаги видео пайдо бўлди.
Ушбу лойиҳа амалга оширилаётганида ҳали Стив Жобс ҳаёт эди.
Видео DJI Phantom 3 Professional дрони орқали суратга туширилган. Унда кампус қурилаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.
Ушбу баҳайбат кампуснинг қурилишига 5 миллиард доллар ажратилган. Унинг қуриб битказилиш санаси 2016 йилнинг охирларида мўлжалланган.