01:01 / 02.07.2016
5296

БМТ Россия ва Туркия алоқаларининг қайта тикланишига ижобий муносабат билдирди

БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик БМТда Россия ва Туркия алоқаларининг қайта тикланишига ижобий муносабат билдиришаётганини маълум қилди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар қилди

Бош котиб вакилининг таъкидлашича, БМТ умуман мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши тарафдори, "айниқса, Туркия ва Россия ўртасидаги". Дюжаррик бу икки давлатни Суриядаги можаронинг ечимини топишда муҳим ҳамкорлар деб атади. 

"Бу икки муҳим мамлакат ўзаро ҳамкорлик қилса ҳамда Сурияни қўллаб-қувватловчи халқаро гуруҳ (СҚХГ) билан бирга фаолият олиб борса, бундан фақат хурсанд бўлиш мумкин", - деди у. 
 

Top