10:48 / 02.07.2016
13813

Хитой шимолида рўй берган автотранспорт ҳалокатида 26 киши ҳалок бўлди

Хитой шимолидаги Тяньцзинь шаҳри яқинида йўловчи автобуси билан даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Shanghai Daily газетасининг ёзишича, автобуснинг йўл четидаги сув билан тўлдириб қўйилган чуқурликка тушиб кетиши оқибатида 26 киши ҳаётдан кўз юмган.

Дастлабки маълумотларга кўра, транспорт воситасининг шинаси ёрилиб кетгани ҳайдовчининг бошқарувни йўқотишига сабаб бўлган. 

Ҳалокат оқибатида фақатгина 4 киши: назоратчи, иккинчи ҳайдовчи ва икки йўловчи тирик қолган. 


 

Top