16:41 / 02.07.2016
5807

Ноқонуний равишда пахта ёғи ишлаб чиқараётган шахсга жазо муқаррарлиги таъминланди

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Сайхунобод туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Шодлик” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Холбоев ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида мойжувоз ускунаси ўрнатгани, ўзбошимчалик билан электр энергияси тармоғига уланиб, қонунга хилоф равишда пахта ёғи ишлаб чиқараётганлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда. 

Тадбир натижасида ундан 12 млн. 200 минг сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ўтказилган суриштирув жараёнида Ж.Холбоев электр тармоқлари корхонасига 5 млн.700 минг сўм миқдорида моддий зарар етказганлиини аниқланиб, зарарнинг тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.Холбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман судининг ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Top