16:39 / 03.07.2016
8763

Евро-2016. Франция — Исландия арафасида тахмин

Бугун, 3 июнь куни Париж шаҳридаги «Стад де Франс» стадионида Тошкент вақти билан соат 23:59да Европа чемпионатининг чорак финалидаги тўртинчи учрашув бошланади.

Жамоалар ҳолати

Франция термаси ўзи мезбонлик қилаётган Евро-2016 турнири давомида ҳали бирор марта жамоанинг кутилган ўйинни намойиш этгани йўқ. Гуруҳ баҳсларидаги Руминия ва Албанияга қарши баҳслар жуда нурсиз ўтганди. 1/8 финалда Ирландия термаси илк дақиқаларданоқ мезбонларни асабийлашишга мажбур этган бўлсада, якунда Дешам шогирдлари ғалаба қозонди.

Алоҳида факт: Евро-2016 давомида французлар дарвозасига киритилган ҳар икки гол пенальтидан урилган.

Исландия термаси бутун дунё футбол ишқибозларига ажойиб эртак совға қилгани бор гап. Лекин, жамоа ярим финалгача жуда машаққатли йўлни босиб ўтди: Португаллар билан Халлдорсон дарвозасига тинимсиз босим ўтказилган оғир ўйин (1:1), Венгрия қарши ғалаба бой берилган баҳс(1:1), австрияликлар билан сўнгги дақиқалардаги муваффақият (2:1), Англия термасига қарши 90 дақиқалик сифатли ўйин гномлар юрти вакилларининг омадли эканидан далолатдир.

Таркиб ҳақида
Исландлар таркибида ҳеч қандай муаммо йўқ. Французларда эса дисквалификация туфайли Одил Рами ва Нголо Канте майдонга туша олмайди. Рамининг ўрнига Самуэль Умтити, Канте ўрнига эса Йоан Кабай майдонга тушиши кутилмоқда.   

Тахминий таркиблар:

Франция: Льорис, Эвра, Косельни, Умтити, Санья, Кабай, Матюиди, Погба, Пайе, Жиру, Гризманн.

Исландия: Халлдорссон, Скуласон, Р.Сигурдссон, Арнасон, Севарссон, Гуннарсон, Г.Сигурдссон, Гудмундссон, Б.Бьярнасон, Бедварссон, Сигторссон.

Тахминий ҳисоб: Франция — Исландия — 2:1

Элмурод Эрматов, Андижон

Top