Покистон шимоли-ғарбидаги сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 30 нафарга етган. Бу ҳақда Синьхуа хабар тарқатди.
Бу воқеа Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги Читрал округида содир бўлган.
Агентстлик маълумотига кўра, кучли ёмғир ортидан келган сел масжид ва уйларни ювиб кетиши натижасида одамлар ҳалок бўлди.
Ҳодиса натижасида жароҳатланганлар ҳам бор.