15:38 / 04.07.2016
4956

Гвардиола: «Сити» Чемпионлар лигасида ўйнамаса уни бошқарармидим? Йўқ»

«Манчестер Сити»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланган Хосеп Гвардиола ундан интервью олган «Оазис» рок гуруҳи қўшиқчиси Ноэл Галлахер билан бироз ҳазиллашди.

«Манчестер Сити» чемпионлар лигасида ўйнамаса, уни бошқарармидим? Йўқ (кулади). Албатта, мен ҳар қандай шароитда жамоани қабул қилишга тайёр эдим. Чемпионлар лигаси ёки бошқа мусобақа, фарқи йўқ. Мен Манчестерда ишлашни хоҳлагандим. Бунинг устига биз ҳали чемпионлар лигасида эмасмиз, аввал плей-оффдан ўтишимиз керак»,- дейди мураббий.

Top