15:31 / 04.07.2016
23587

Нурсултон Назарбоев ўз халқига мурожаати давомида ўзбек мақолини ибрат қилиб кўрсатди

2016 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги саноатлаштириш якунларига бағишланган йиғилишда сўзга чиққан Нурсултон Назарбоев дангаса қозоқлар ҳақидаги латифаларга чек қўйишга чақирди. Бу ҳақида КазИнформ хабар қилди. 

"Мен ҳар бир қозоғистонликнинг эртанги кунига ишончи комил бўлишини истайман. Ҳар бир интилувчан шахс ўз оиласини боқа олиши учун унинг тайинли иши ва даромади бўлиши керак. Биз буни қўллаб-қувватлашимиз лозим. Бироқ давлатнинг бекорга сарф қиладиган ортиқча пули йўқ. Ўзбекларда бир мақол бор: "Бекорчидан эл безор". Биз бунга амал қилиб яшашни ўрганишимиз зарур. Шу билан бирга дангаса қозоқлар ҳақидаги латифаларга чек қўйишимиз лозим", - деди Нурсултон Назарбоев. 

Давлат раҳбари Қозоғистонда ҳар бир фуқаро меҳнат қилиши ва ўз турмуш тарзини яхшилаши учун барча шароитлар яратилганини таъкидлади.

"Агар биз вазирлар ҳамда ҳокимлар билан бу масалаларни ҳал қилсак, албатта мақсадимизга етишамиз", - дея ўз сўзига якун ясади президент.

Top