17:25 / 04.07.2016
32676

Тошкент шаҳар аҳолисига мурожаат!

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимиятида оммавий ахборот ходимлари учун брифинг ўтказилди. Унда ҳокимият ахборот хизмати вакиллари ва журналистлар иштирок этди. Брифингда Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат кенгашининг Тошкент шаҳар аҳолисига мурожаати эълон қилинди.

Брифингда Тошкент шаҳрида 1 сентябрь кунида нишонланадиган мустақиллик куни муносабати билан 50 ободонлик куни акцияси эълон қилинди.

Акция доирасида шаҳардаги 11 туманнинг ҳар бирида 25тадан кўчани ободонлаштириш ва 25тадан болалар ўйин майдончаларини бунёд этиш режалаштирилган.

Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат кенгаши шаҳарликларга мурожаат қилар экан, барчани мазкур хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиш, пойтахтни янада гўзал ва обод шаҳарга айлантиришга чақирди.

Top