13:47 / 04.07.2016
9777

Ўзбекистон ТИВ: Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Аввал Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари бўйича таҳлил ва таклифлар ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган Отабек Акбаров Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган.

Top