14:33 / 05.07.2016
4298

Андижонда совриндор футболчилар муносиб кутиб олинди

Фарғона шаҳрида 28 июнь – 2 июль кунлари футболга ихтисослашган мактаб интернатларининг 2001-2002 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида Республика биринчилиги финал босқичи ўйинлари бўлиб ўтди.

Андижон футболга ихтисослашган мактаб интернати тарбияланувчилари ўз гуруҳларида Сурҳондарё, Бухоро, Қашқадарёлик тенгқурларини ортда қолдириб ярим финал баҳсига йўлланма олдилар. Ярим финал баҳсида Наманган жамоаси билан бўлган ўйин 3:2 ҳисобида андижонликлар фойдасига ҳал бўлди. Мусобақа мезбонлари бўлган жамоага қарши ўтказилган финал баҳсида эса 2:0 ҳисобида фарғоналикларнинг қўли баланд келди. Шундай қилиб турнир якунларига кўра 1 ўрин Фарғона, 2 ўрин Андижон ва 3 ўрин Бухоро жамоасига насиб қилди.

Андижон футболга ихтисослашган мактаб интернатида ғолиб тарбияланувчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Алишер Узоқов, муассаса директори Насибулло Мадраҳимовлар ёш иқтидор эгаларини эришган муваффақиятлари билан қутладилар. Ота-оналар номидан сўзга чиққан вакиллар фарзандларига таълим-тарбия бераётган устозларига ташаккур билдиришди. Футболчиларга “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамғармаси томонидан спорт анжомлари совға қилинди.

 

Элмурод ЭРМАТОВ, Андижон

Top