02:02 / 05.07.2016
9420

Евро-2016 ярим финал учрашувларига бош ҳакамлар белгиланди

Евро-2016 ярим финал учрашувларига бош ҳакамлар белгиланди: Уэльс ва Португалия ўртасидаги учрашувга швециялик ҳакам Юнас Эрикссон, Германия ва Франция ўртасидаги учрашувга италиялик ҳакам Никола Риццоли ҳакамлик қилади, деб хабар бермоқда Tribuna.Uz сайти. 

Уэльс–Португалия учрашуви 6 июлда Лионда, Германия–Франция учрашуви эса 7 июлда Марселда бўлиб ўтади. Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан тунги 00:00 да бошланади.

Top