12:17 / 05.07.2016
8239

Мустақиллик байрами нишонланаётган куни Ҳьюстонда отишма содир бўлди

АҚШнинг Ҳьюстон шаҳри (Техас штати) марказига яқин жойда бўлиб ўтган отишма натижасида 2 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши, шу жумладан 10 ёшли бола жароҳат олди. Бу ҳақида ABC телекомпанияси хабар берди. 

Манбага кўра, отишма 4 июль, душанба куни маҳаллий вақт билан соат 22:00да содир бўлган. Фожиага икки гуруҳ ўртасидаги можаро сабаб бўлган, низо пайтида иштирокчилардан бири ўқ узган. Отишма натижасида 4 киши шифохонага етказилган, улардан 2 нафари шу ерда ҳаётдан кўз юмган.

10 ёшли боланинг ҳаёти ҳозирча хавф остида эмас. 30 ёшли ярадор кишининг аҳволи ҳақида қўшимча маълумотлар йўқ. 

Полиция мазкур жиноят юзасидан тергов ишини олиб бормоқда. Тафсилотлар ўрганилмоқда. 

Top