19:37 / 05.07.2016
12251

Рамазон ҳайити муносабати билан Президент Ислом Каримов номига самимий қутловлар келмоқда

Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда Ўзбекистон раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган.

Жумладан:

Кувайт Давлати Амири Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
   
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён;
  
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Бирлашган Араб Амирликлари Бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййиб Эрдўған;

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;
  
Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон;

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани;

Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамид;

Сингапур Республикаси Президенти Тони Тан Кенг Ям;

Сингапур Республикаси Бош вазири Ли Сян Лун;

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти Бош котиби  Ияд бин Амин Маданий
ўз табрикларини йўллаганлар.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Top