12:27 / 05.07.2016
13162

Тошкентда Ҳайит байрами муносабати билан жамоат транспортлари соат 3:30дан иш бошлайди

6 июль куни Тошкент шаҳрида автобус ва метро тонгги соат 3:30дан иш бошлайди. Бу ҳақда автобусларда эълон варақалари жойлаштирилган.

Kun.uz сайти "Тошшаҳарйўловчитранс"дан олган маълумотга кўра, эртага соат 4гача шаҳардаги барча йўналишларда одатдаги тартибдан ташқари 2тадан автобус йўлга чиқади.

Шунингдек, Тошкент метрополитени шу куни соат 3:30да очилади. Бу ҳақда бугун метрополитен бекатларида овозли эълон орқали маълум қилинмоқда.

Бундан олдинроқ, Тошкент шаҳридаги масжидларда Ҳайит намози 2016 йилнинг 6 июль куни, тонгги соат 05:15да ўқилиши маълум қилинганди.

Top