11:35 / 05.07.2016
4548

ZTE ва ETB GTB ширкатлари Innovation Awards 2016 мукофотига сазовор бўлишди

Global Telecoms Business ташкилоти Innovation Awards 2016 танловини ташкил этди. Унда  ZTE Corporаtion ва Колумбиянинг  ETB (Empresa de Telecomunicaciones de Bogotá) оператори   Easyoptical+OTDR лойиҳаси учун  Fixed Network Infrastructure Innovation мукофотига сазовор бўлдилар.  

Easyoptical+OTDR дастури доирасида   FTTH стандартидаги тармоқ ташкил этилиб,  реал вақт маромида тизимли тармоқ мониторингини амалга ошириш имкониятлари таъминланди. Ушбу тизим ёрдамида тармоқдаги хатони аниқлаш ва уни тезда бартараф этиш мумкин бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида носозликларни қидириб топишга сарфланадиган вақтни камайтириш ва пировардида тармоқни бошқариш ва унга хизмат кўрсатишни  (O&M) тубдан яхшилашга хизмат қилади.
Лойиҳа илк бор жорий йилда амалга оширилиб,  2016 йилги мазкур совринга лойиқ деб топилди. 

ETB ширкати  Богота шаҳридаги фиксацияланган алоқа соҳасидаги йирик оператор ҳисобланади ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш учун бошқа тармоқлар қаторида   GPON тармоғидан фойдаланади. GPON тармоғи ETB компаниясига ўзининг бозордаги улуши ва амалиётлардан келадиган даромадини ошириш имконини берди.  Компания хизмат кўрсатиш ҳамда фаолият юритиш борасида бир қатор муаммоларга дуч келганди. Масалан,   PON тармоқларини мониторинг қилиш ва автоматик ташхислаш учун механизмларга эга эмасди, бу эса тармоқ шикастланган жойларда самарадорликнинг пасайиши ва мижозлар шикоятларига тезда жавоб бера  олмасликка  олиб  келарди.  

Бу муаммоларни ҳал қилиш учун ZTE компанияси  Easyoptical+OTDR ечимини таклиф қилди. Ушбу технология   GPON тармоқларнинг барча асбоб-ускуналарини реал вақт маромида кузатиш ва текшириш имконини беради.  
Easyoptical+OTDR ечими юқори самара бериб, ундан фойдаланган  ETB компаниясида катта таассурот қолдирди. Ушбу технология фаол интерфейс ва носозликларни бир зумда аниқлаш ва шикатланган жойни тезда топиш тизимидан ташкил топган.  

Easyoptical+OTDR ечими еттита модульдан иборат: носозликларни аниқлаш, реал вақт маромидаги мониторинг, хатар сигналига ишлов бериш, тизимлар ишини прогнозлаш, статистика ва таҳлил, онлайн баҳолаш ва онлайн мақбуллаштириш модуллари шулар жумласидн.  Ушбу модуллар FTTx  тармоқларидаги муаммоларни тезда аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда  O&Mни яхшилаш, шунингдек хизматлар сифатини оптималлаштириш имконини беради. Натижада мижозлар шикоятларига тезкор равишда жавоб қайтарилиб, фойланувчиларнинг талаби қондирилмоқда.  

Global Telecoms Business журнали томонидан  2007 йили таъсис этилган GTB Innovation Awards мукофоти хизматлар провайдерлари ва технологиялар етказиб берувчи компаниялар иштирокидаги глобал телекоммуникация тармоғидаги инновацион лойиҳалар учун топширилади.  Компания кейинги бир неча йилда  бир қатор GTB Innovation Awards мукофотларига лойиқ деб топилди. 

ZTE — телекоммуникацион асбоб-ускуналар ва мобил телефонларининг жаҳонда етакчи ишлаб чиқарувчисидир.  ZTE компанияси симли ва симсиз алоқа, мобил ва фиксацияланган терминаллар бозорининг деярли ҳар бир соҳасини турли-туман сифатли маҳсулотлар билан таъминлайди.  Бугунги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида  ZTEнинг кўплаб ваколатхона ва тадқиқот марказлари фаолият юритмоқда, уларда ўн минглаб инсонлар меҳнат қиляптилар.  

Ўзининг M-ICT стратегияси доирасида компания телекоммуникация ва ахборот технология соҳаларининг яқинлашуви даврида  мижозларга ишнинг юқори самарасини таъминловчи интеграцияланган инновацияларни таклиф этиш устида тинимсиз ишламоқда.   

Компания  160 та мамлакат ва минтақага асбоб-ускуналар ва хизматларни етказиб беради ва Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Шимолий Америка, Европа, Лотин Америкаси, Африка ва МДҲдаги 500 дан ортиқ алоқа операторларига хизмат кўрсатади.   

ZTE ширкати иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун  50 дан ортиқ  ечимларни таклиф қиляпти. Хитой компанияси шунингдек истеъмолчилар учун мўлжалланган маҳсулотлар  – телефонлардан тортиб   смартфон ва планшетларгача ишлаб чиқаради. Бу маҳсулотларни Ўзбекистон бозорида бемалол сотиб олиш мумкин.    ZTE смартфонларининг асосий дастурий платформаси – ОС Android ҳисобланади.

ZTE шўба корхонаси Ўзбекистон Республикасида  10 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Бу давр мобайнида бизнинг компания Ўзбекистонда телекоммуникация соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшиб,  илғор коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини, маҳаллий аҳоли учун иш жойларини тақдим этиб, инсонларнинг коммуникация технологиялари ҳақидаги билимларини ошириб келмоқда.  
 
Реклама ҳуқуқи асосида.

Top