12:15 / 07.07.2016
5593

Мхитарян «МЮ»га ўтиши амалга ошмаса, «Боруссия» машғулотларини бойкот қилмоқчи бўлган

Генрих Мхитарян «Манчестер Юнайтед»га ўтиши бўйича жараён давомида собиқ клуби «Боруссия»ни шантаж қилган.

Sport Bild нашри маълумотига кўра,  27 ёшли арманистонлик бу футболчи дортмундликлар клуби бош мураббий Томас Тухелга трансфер жараёнини тезлаштириш мақсадида агар бу трансфер амалга ошмай қолса, жамоа машғулотларига келмай қўйиши билан таҳдид қилиб смс ёзган.

Манба маълумотига кўра, Мхитарян бундай тактикани 2013 йили «Шахтёр»дан «Боруссия»га ўтиши арафасида ҳам қўллаганди.

Бундан олдинроқ, футболчи «МЮ» билан «4+1» схемаси бўйича шартнома имзолади. Унинг трансфери қиймати 42 миллион еврони ташкил қилган.

Манба: Tribuna.uz

Top