20:22 / 08.07.2016
9348

Британиялик олимлар дунёдаги энг қора материални такомиллаштиришди

Британиянинг Surrey NanoSystems компанияси дунёдаги энг қора Vantablack материалининг янги версиясини намойиш қилди. У ёруғликни 99,965 фоизга ютиб юборади. Бу ҳақида Tech Insider маълум қилди.

Материал углеродли нанопарчаларни паст ҳароратда ўстириш ёрдамида яратилади. Шу туфайли Vantablack юқори иссиқлик ўтказувчанлик ва паст зичлик хусусиятларига эга бўлди. У зарбалар ва узоқ тебранишларга аъло даражада бардош беради. 

Ҳукмингизга ҳавола этилаётган видеороликда тадқиқотчилар соҳа ва пластинкани янги материал билан қоплашди, шундан сўнг уларни камера қаршисида бирлаштиришди. Соҳанинг контурлари йўқолди – материалнинг хусусиятлари уни кўримсиз ҳолатга келтирди. 

Vantablack материали 2014 йилда яратилган. У Гиннеснинг рекордлар китобига инсон томонидан яратилган энг қора субстанция сифатида киритилган.

Top