09:37 / 08.07.2016
6454

Далласдаги норозилик намойишларида 4 нафар полициячи отиб ўлдирилди

АҚШнинг Даллас шаҳрида полициячилар томонидан афроамерикаликларнинг ўлдирилишига қарши ўтаётган норозилик намойишларида полициянинг 4 нафар ходими снайпер милтиғидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Гувоҳларнинг айтишича, 6 тадан 8 тагача ўқ узилган.

Маҳаллий полиция бошлиғи Дэвид Браун ҳаммаси бўлиб 10 киши жабрланганини ва ўқ узганлар икки киши бўлганини айтган.

Таъкидланишича, норозилик намойишлари яқинда Миннесота ва Луизиана штатларида полициячилар томонидан икки нафар қора танли фуқаронинг ўлдирилиши сабабли бутун мамлакат бўйлаб ўтмоқда.

Аввалроқ АҚШ адлия вазирлиги полициячилар томонидан Луизиана штатидаги Батон-Руж шаҳрида қора танли эркакнинг ўлдирилишини тергов қилиши маълум қилинганди. Миннесотада эса полиция зобити қора танли эркакни автомобилни текшириш учун тўхтатгандан кейин отиб ташлаган.

Ўз навбатида АҚШ президенти Барак Обама америкалик полициячилар қора танлиларни оқ танлиларга қараганда 2 маротаба кўпроқ ўлдиришларини айтган.

 

Фото:AP

Top