23:01 / 08.07.2016
20140

Дунёнинг 12та энг ажойиб мотоцикллари

Мотоцикллар — ҳар доим ҳам фақатгина ҳаракатланиш воситасини англатмаган.  Бу ўзига хосликни намойиш этиш баробарида турли хил дизан ва технологияларни синаб кўриш имконияти ҳамдир. Шу боисдан ҳам, кўплаб моҳир замонавий дизайнерлар чин маънода ажойиб техника воситаларини ишлаб чиқишмоқдаки, улар бир қарашда кишига ўзига хос илҳом бағишлайди. Қуйида эътиборингизга ҳавола этиладиган 12 та мотоцикл эса, серияли ишлаб чиқарилиши билан ҳам эътиборга лойиқдир. 

1. Lotus C-01

Бу мотоцикл, диққат қилган бўлсангиз, Lotus автомобиль савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган илк маҳсулотдир. Мотоциклнинг дизайни Даниэл Симонга тегишлидир. Унга 200 от кучига эга V2 мотори ва олти диапазонли узатмалар қутиси ўрнатилган. Шунга мувофиқ, мотоцикл соатига 300 кмгача тезликда ҳаракатлана олади. 

2. Confederate G2 P51 Combat Fighter

Мотоцикллар дизайнида бошқаларга ўхшамасликка уриниш, унинг скелетини имкон қадар соддалаштириш усулини қўллашга олиб келади. Ушбу икки ғилдиракли транспорт воситасида ҳаммаси кўзга ташланади, яширин ҳеч нарса йўқ. 

3. ExperiMental

Бу модель эндуро ва йўл мотоциклининг дизайнерлик тўплами десак хато бўлмайди. Айтиш мумкинки, ExperiMental гўёки Build-Off байк-кўргазмасида ғолиб бўлиши учун ишлаб чиқилгандек. Модель шунчалик муваффақият қозондики, у кичик серияда ишлаб чиқарила бошланди. 

4. Ducati Draxter

Ўзига хос орзу-мотоциклнинг яратилишига икки омил сабаб бўлган — у ҳам супербайк ҳам йўл мотоцикли бўлиши лозим эди. Draxter биринчи марта январь ойида Италиянинг Верона шаҳрида бўлиб ўтган Motor Bike Expoда намойиш этилди. Шундан бери, бутундунё байкерлари ун кўрганда ҳушларини йўқотишади. 

5. Teraoka Nobuyuki

Ушбу ажойиб мотоцикл Япониянинг Ronin заводи томонидан Harley-Davidson Buell 1125 негизида ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, ҳар бир мотоцикл кузовига япон маданиятидан илҳомланиб чизилган ўзига хос суратлар туширилган. 

6. Quantum Leap

Мазкур транспорт воситаси бекорга «Квантли сакраш» деб номланмаганини намойиш тишга улгурган дейиш мумкин. У, йўлларда ҳаракатлагишдан кўра кўпроқ вақт узра саёҳат қилиш учун ишлаб чиқарилгандек. 

7. Bell & Ross B-Rocket

Bell & Ross B-Rocketга илк бор кўзи тушган киши ўзини ўтмишнинг келажакдаги аксига дуч келгандек бўлиши табиий. 

8. Bandit9 AVA

Ушбу мотоциклни ишлаб чиққанлар, душман кайфиятдаги ғаройиб жонзотлар хусусида кўплаб суратлар чизган рассом Гигер ижодидан илҳом олганини яширишмайди. 

9. Gatsby

Бу икки ғилдиракли ҳаракатланиш воситаси америкалик машҳур ёзувчи Фрэнсис Скотт Фитцжеральд асарлари маҳсулидир. 

10. 9/11

2012 йили америкалик мотоцикл ишлаб чиқарувчиси Paul Designs, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларида қурбон бўлганларнинг хотирасига ушбу байкни тақдим этди. 

11. Chicara Art 01

Япониялик Чикара Нагата нафис ва эзотерик мотоциклари билан яхши маълум. Унинг ижодига мансуб ҳар бир мотоцикл ўзига хос санъат асари ва муҳандислик ғоясининг ҳаётдаги талқинидир. 

12. Carl Brouhard Roadster

Ва ниҳоят, ажойиб, тўлиқ металлдан ясалган Carl Brouhard Designsга Harley-Davidsonнинг 4 циилиндрли турбодвигатели ўрнатилган. Мотор ва бошқа қисмларининг футуристик жойлашуви уни ҳақиқий дизайн асарига айлантиради.

Top