06:58 / 09.07.2016
25644

Тошкент давлат юридик университети битирувчиларга дипломлар топширилди

Тошкент давлат юридик университетида бакалавр ва магистратура босқичларини битирган талабаларга диплом топшириш маросими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.Икромов, ички ишлар вазири А.Аҳмадбоев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Абдуллаев, Олий суд раиси Ш.Ғозиев, Олий хўжалик суди раиси К.Комилов, Тошкент давлат юридик университети ректори Е.Каньязов ва бошқалар қонун устуворлиги Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган “ўзбек модели” асосларидан бири экани, мамлакатимизда қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтдилар.

Тошкент давлат юридик университети юқори малакали ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлашда таянч олий ўқув юрти саналади. Бу ерда ҳуқуқшунослик мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрланмоқда. Жорий йилда 313 талаба бакалавр, 130 нафар йигит-қиз магистратура босқичини тамомлади.

Талабалар Олий Мажлис палаталари, Олий суд, Олий хўжалик суди, прокуратура органлари, суд экспертизаси тизимида амалиёт ўтамоқдалар.

Университетни битирган талабалар Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишга, суд-ҳуқуқ тизимини янада ривожлантиришга ҳисса қўшишга аҳд қилдилар.

Фото: uza.uz

Top