Жаҳон | 16:45 / 10.07.2016
8704
1 дақиқада ўқилади

Эрон жанубида Су-24 қулаб тушди

Эрон ҳарбий ҳаво кучларига тегишли Су-24 русумли бомбардимончи самолёт мамлакат жанубида ҳалокатга учради. Tasnim агентлиги хабарига кўра, учувчилар катапульта қилинган.

Россияда тайёрланган бу ҳарбий самолёт маҳаллий вақт билан соат 9.20да Фарс вилоёти ҳудудидаги Бахтегин кўли яқинига қулаган.

Учувчилар вертолёт орқали Шероздаги шифохонага олиб кетилган, уларнинг ҳаётига хавф йўқлиги айтилмоқда.

Айни вақтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Июнь ойида Эрон ҲҲКнинг машғулот самолёти Исфаҳон вилояти ҳудудида қулаб тушганди. Бунга техник носозлик сабаб бўлган. Учувчилар омон қолган.