21:32 / 10.07.2016
4753

Маррэй Раонични енгиб, икки карра Уимблдон ғолибига айланди

Британиялик тенничи Энди Маррей (2) ўз фаолиятидаги иккинчи Уимблдон турнири ғолиблигига эришди. У турнир финалида канадалик Милош Раоничга (6) қарши кортга чиқиб 3 сет давом этган ўйин натижасига кўра ғолиб бўлди – 6:4, 7:6 (7:3), 7:6 (7:2).

Баҳс 2 соату 47 дақиқа давом этди. Маррей 7 эйс амалга оширди, 2 қўшхато ва 12та зарурати бўлмаган хатога йўл қўйди. Шунингдек, унда 39 виннерс ва 7та брейк-пойнтдан 1та амалга оширилган брейк-пойнт. 

Раоничда 8 эйс, 1 қўшхато ва 29та зарурати бўлмаган хато.

Бу Маррей учун мавсумдаги учинчи, фаолиятидаги 38-титул. Бу титуллар орасида – «Катта дубулға» туркумидаги турнирлар ғолиблигидан 3та бор. Бундан аввал у US Open-2012 ва Уимблдон-2013 турнирларида ғолиб чиққанди.

Лондон (Буюк Британия)
«Катта дубулға» туркуми доирасида, Wimbledon турнири
Соврин жамғармаси - 28 100 000 фунт
Очиқ корилар, майсали
Эркаклар. Яккалик баҳс
Финал
Матч
Раонич М. (Канада) - Маррэй Э. (Буюк Британия) - 4:6, 6:7, 6:7

Манба: Tribuna.uz

Top