00:59 / 11.07.2016
4956

Илҳом Алиев: биринчи ярим йилликда Озарбайжон иқтисодиётига 6,3 млрд доллар инвестиция қилинди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакат иқтисодиётига 6,3 млрд доллар инвестиция қилинганини маълум қилди.  

"Биринчи ярим йилликда ЯИМнинг пасайишига қарамасдан, биз саноат, қишлоқ хўжалиги, нефть соҳаларида ўсиш юз берганини қайд қилдик. Ўтган 6 ой ичида мамлакат иқтисодиётига 6,3 млрд доллар инвестиция киритилди. Озарбайжон хорижий инвесторлар учун жозибали давлат бўлиб қолмоқда", деб айтди Алиев. 

Алиевнинг айтишича, Озарбайжонда биринчи ярим йилликда 78 минг иш ўрни очилган. "Ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. 2016 йил тарихда чуқур ислоҳотлар йили сифатида қолади", деб айтди Алиев.

Top